Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
2021-йилдаги дастлабки мағлубият қайд этилди
the_title()

15.04.2021

Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида Coca Cola Суперлигасининг 6-тур учрашувида “Қўқон-1912” жамоаси Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилди.
Ўтган турда Муборакдан ғалаба билан қайтган Қўқонлик футолчилар учрашувни яхши кайфиятда , хужумкорлик бошлашди. Айтиш жоиз бўлса  ўйиннинг 1-таймида “Қўқон-1912” жамоаси жорий мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини намойиш қилди. Учрашувнинг 12-дақиқасида “шунқорлар” жуда яхши ҳужум уюштиришди. Дастлаб рақиб дарвозаси томон Якуба Бамба кучли зарба йўллади. Александр Лобанов бу зарбани катта қийинчилик билан бўлсада қайтариб қолди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Мўмин Мелиевнинг зарбасини ҳам Лобанов қайтарди. Кетма-кет учта “сейв”ни амалга оширган Лобанов вазият қаҳрамонига айланди. Орадан бироз ўтиб Холмуҳаммедовнинг бурчакдан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олишига бир баҳя қолди. Яна Лобанов маҳорат кўрсатди. Ўйин давомида Муҳаммаданас Хасанов ўнг қанотда жуда фаол ўйин намойиш қилди. Муҳаммаданас ўз қанотида Станислав Андреев билан бўлган деярли барча якка курашларда ғолиб чиқди. 35-дақиқада Асад Собиржонов узоқ масофадан рақиб дарвозаси томон кучли ва аниқ зарба йўллади. Яна Лобанов ўзини кўрсатди. Александр Лобанов бугунги баҳсда жамоасини кўплаб вазиятларда голдан асраб қолди. Учрашувнинг иккинчи бўлими ҳам тўлиғича жамоамизнинг устунлиги остида ўтди. Тайм бошида Авазхон Маматхўжаев қулай имкониятга эга бўлган эди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Якуба Бамбанинг кучли зарбаси эса дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. Бахтиёр Ашурматов ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида майдонга Шоҳназар Норбеков ҳамда Андрей Сидоровларни майдонга туширди. Жуда кўплаб вазиятлар яратган бўлсакда футболчиларимизга бугунги ўйинда гол уриш насиб қилмади. Ўйин якунига бироз қолганда Иван Йосовичнинг бош билан берган зарбаси “Металлург” дарвозасининг тўсинига тегди. Учрашувнинг қўшиб берилган дақиқаларди меҳмонлар хужумга ўтишди. Жарима майдончамизда юзага келган пала-партишликдан фойдаланган Саламат Қуттибоев 90+3 дақиқада дарвозамизни ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
“Қўқон-1912” жамоаси 2021-йилда ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Бугунги мағлубият жамоамизни бу йилдаги дастлабки мағлубияти бўлди. Умид қиламизки футболчиларимиз кейинги ўйинларда чиройли ўйин ва ғалабалари билан мухлисларимизнинг ишончларини қозонадилар.

“ҚЎҚОН 1912” – “МЕТАЛЛУРГ” – 0:1 (0:0).

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Лочинбек Долимов.

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Саламат Қуттибоев (90+3)

“Қўқон 1912”: 1.Музаффар Абдуллаев, 7.Асадбек Собиржонов, 8. Фарҳод Бекмуротов, 11. Мўмин Мелиев (10. Шохназар Норбеков, 63), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов,  22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба

 

Захира: 16.Элдор Адҳамов, 5.Славко Лукич, 13. Сардор Азимов, 18. Анваржон Хожимирзаев, 20. Иқбол Маликжонов, 99. Андрей Сидоров.

 

“Металлург”: 12.Александр Лобанов, 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шаҳзодбек Нурматов (15.Зоҳид Абдуллаев, 76), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (11.Иван Нагаев, 90+1), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 48.Дилшод Раҳматуллаев, 55.Акбар Исматуллаев, 88. Евгений Чумак (98.Дамир Темиров, 90+4).

 

Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 9.Маҳмуд Қудратиллаев, 34.Евгений Макеев

IMG_4768 копия

IMG_4804 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО