Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ҚЎҚОН-1912” – “МАШЪАЛ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

24.04.2021

Coca Cola Ўзбекистон кубоги “Ғ” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви эртага Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 15 марта тўқнаш келишган.
“Машъал” ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. 3 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 23-17, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 18 тани ташкил этади.

Кубокдаги учрашувлар
Ушбу жамоалар кубок баҳслари доирасида бир марта тўқнаш келишган. Ўтган йили Муборак шаҳрида бўлган нимчорак финал учрашувида вакилларимиз 1:0 ҳисобда ғалаба қозонишган.

Ҳакамлар
Қўқон-1912 – Машъал учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқаради
Coca Cola Ўзбекистон кубоги
“Е” гуруҳи 2-тур
“Қўқон-1912” – “Машъал”
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Александр Давиденко

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви, эртага Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида, соат 16:30 да старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО