Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
БИР-БИРИГА ЎХШАМАГАН БЎЛИМЛАР
the_title()

25.04.2021

Бир неча дақиқа олдин Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида Coca Cola Ўзбекистон кубоги “F” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин кутилганидек вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. 7- дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишга яқин келишди. Аваз Маматхўжаевнинг кутилмаганда берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 13-дақиқада  футболчиларимиз ижросидаги ҳужумдан сўнг, тўп рақиб футболчисининг қўлига теккан эди. Ҳакам вазиятни кўрмай қолди . 100 фоизлик пенальти берилмади. 20-дақиқада муборакликлар ҳисобни очишди. Қанотдан бошланган ҳужумни Сардор Абдураимов гол билан якунлади. 25-дақиқада Шоҳназар Норбеков ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Унинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида футболчиларимиз жуда қулай имкониятни қўлдан чиқаришди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 47-дақиқада рақиб дарвозаси олдида жудаям хавфли вазият содир этилди. 50-дақиқада Норбековнинг боши билан зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 58-дақиқада “Машъал” посбони жамоасини яққол голдан асраб қолди. Захирадан майдонга тушган Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг зарбасини рақиб посбони қатйришга эришди. 65-дақиқадаги ҳужуимимиз ҳам самарасиз якун топди. Абдуҳамидовнинг боши билан берган зарбаси аниқ бўлди. Бироқ рақиб дарвозабони тўпни қатйришга эришди. 67-дақиқада Норбеков юзага келган қулай вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, захирадан майдонга тушган Абдуҳамидов рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Бурчакдан узатилган тўпни Бекмуродов боши билан Абдуҳамидовга ташлаб берди. Ҳамидулло эса ётган ҳолатида рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олди. 77-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Захирадан майдонга тушганига ҳеч қанча ўтмай, Сирожиддин Аллаев дарвозамизни ишғол этди.

86-дақиқада Якуба Бамба қанотдан оширган тўпни Ҳамидулло Абдуҳамидов қабул қилиб, бошига тўғрилаб кейин аниқ зарба йўллади ва жамоамизни яна олдинга олиб чиқди.

Шиддатли кечган баҳсда вакилларимиз иродали ғалабани қўлга киритишди.

 

Coca Cola Ўзбекистон кубоги

“F” гуруҳи

2-тур

“Қўқон-1912” – “Машъал” – 3:2 (0:1)

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Иброҳим Исмоилов

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Шоҳназар Норбеков (67), Ҳамидулло Абдуҳамидов (68, 86). – Сардор Абдураимов (20), Сирожиддин Аллаев (77).

“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 7. Асадбек Собиржонов (91. Якуба Бамба – 79), 8. Фарҳод Бекмуродов (13. Сардор Азимов – 79), 10. Шоҳназар Норбеков (99. Андрей Сидоров – 85), 11. Мўмин Мелиев (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 46),  14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович (20. Иқбол Маликжонов – 88), 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 18. Анвар Хожимирзаев.

“Машъал”: 12. Шохруҳ Эшбўтаев, 4. Шаҳзод Ҳамидов (2. Зафарбек Акрамов, – 90+2), 7. Ифиани Ифиани, 8. Иби Окоро, 9. Дониёр Усмонов (20. Худоёрхон Сагдуллаев – 46), 11. Самуэль Онониву, 15. Муҳаммадали Алиқулов (33. Сирожиддин Аллаев – 74), 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (99. Жаҳонгир Абдусаломов – 62), 23. Самандар Шукуриллаев, 27. Муҳаммад Юлдашев (77. Иброҳим Нўъмонов – 62).

Захира: 35. Достон Тўхтабоев, 20. Худоёрхон Сагдуллаев, 22. Сирожиддин Қўзиев.

 

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro816
1QO'QON-1912816
3Mash'al815
4Aral814
5Xorazm810
6Sho'rtan89
7Olimpik Mobiuz88
8Do'stlik80
U-21 биринчилиги
#КлубЎО