ХОТИРА АЗИЗ – ҚАДР МУҚАДДАС
the_title()

09.05.2021

Ҳар давлатнинг байрамлари ҳам халқ табиати ва анъаналарига мос бўлиши керак. Мамлакатимизда “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишоланиб келаётгани бунга яққол мисол бўла олади.

Ўз мустақиллигига эришган давлатлар ичида Ўзбекистон бунинг чинакам намунасини кўрсатди. Хотира ва Қадрлаш куни энди ўзгача, аниқроғи, миллий хусусият касб этди. Бу байрамнинг мазмун-моҳияти буткул ўзгарди – у халқ хотираси ва инсонни қадрлаш кунига айланди.

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.

Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлашдан кўзлаган бош мақсадимиз – Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборат.

“Қўқон-1912” жамоаси барча юртдошларимизни “Хотира ва қадрлаш куни” ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан муборакбод этади.

Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО