Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ШЕРЛАР” УСТУН КЕЛГАН ЎЙИН
the_title()

12.05.2021

 

Coca Cola суперлигасида 8-тур учрашувлари давом эттирилади. “Қўқон-1912” Тошкентда “Пахтакор” жамоасининг меҳмони бўлди. Ўйиндан олдин “Пахтакор” футзал жамоаси чемпионлик муносабати билан тақдирланди. Драган Черанга эса Ўзбекистондаги фаолиятида урган 100тадан ортиқ голи учун Геннадий Красницкий клубига аъзо сифатида эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Учрашув кутилганидек, шиддатли курашлар остида ўтди. Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди.
Тайм ўрталарида Шоҳназар Норбековда икки марта рақиб яхши имкониятни қўлдан бой берган бўлса, Мўмин Мелиев ҳам бир марта яхши вазиятдан фойдалана олмади. Секин-аста устунликка эга бўлган мезбонлар ўз мақсадларига эришишди. 39-дақиқада Диёр Холматов кутилмаган зарбаси билан дарвозамизни ишғол этиб, ҳисобни очди. Аброр Исмоиловдан тўпни қабул қилиб олган Диёр чамаси 20 метрлар масофадан дарвозанинг пастки ўнг бурчагини аниқ нишонга олди. Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда “Шерлар” иккинчи голни киритишди. Бу сафар Холматовнинг жарима майдонига узатган тўпини Эрен Дердийок боши билан дарвозамизга жойлади.
Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 60-дақиқада ҳимоячи хатосидан кейин дарвозабонни алдаб ўтаётган Дердийокни Хўжаев қўполлик билан тўхтатди ва дарвозамизга пенальти белгиланди. Драган тўпни дарвозанинг чап юқори бурчагига кучли зарба билан аниқ йўллади ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни ўзгарита олишмади. Шу тариқа, вакилларимиз мавсумдаги иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олишди.

Coca Cola суперлигаси
8-тур
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” – 3:0 (2:0)
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Дмитрий Роман
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистенти: Тимур Гайнулин
VAR назоратчи: Владислав Цейтлин
Оператор: Шерали Жоналиев
Техник мутахассис: Муҳитдин Қамбаров
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Голлар: Диёр Холматов (39), Эрен Дердийок (45+2), Драган Черан (61 пен).
“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Шерзод Аъзамов (Пўлатхўжа Холдорхонов – 88), Анзур Исмоилов (С), Иброҳим Ҳалил Йўлдошев (Хожиакбар Алижонов – 75), Аброр Исмоилов, Сардор Собирхўжаев (Шароф Муҳиддинов – 79), Хожимат Эркинов, Драган Черан, Диёр Холматов (Азиз Турғунбоев – 79), Эрен Дердийок.
Захира: Элдор Суюнов, Хумоюнмирзо Иминов Иминов, Марлен Чобанов, Шерзод Темиров, Аббос Файзуллаев.
“Қўқон-1912”: Хуршид Хўжаев, Славко Лукич (Аваз Маматхўжаев – 62), Асадбек Собиржонов, Фарҳод Бекмуродов, Шоҳназар Норбеков (Андрей Сидоров – 75), Мўмин Мелиев (Якуба Бамба – 46), Иқбол Маликжонов (Ойбек Рустамов – 46), Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Азимов – 46), Александр Мерзляков, Иван Йосович, Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: Элдор Адҳамов, Бобур Акбаров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Анвар Ҳожимирзаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО