Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“ЛОКОМОТИВ” – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

19.06.2021

Coca Cola Суперлигаси 10-тур доирасидан ўрин олган “Локомтив” – “Қўқон-1912” учрашуви 20 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар.
Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 12 марта тўқнаш келишган.
“Локомотив” ўйинларнинг 6 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда дуранг қайд этилган. Битта учрашувда вакилларимизнинг қўли баланд келган.
Тўплар нисбати – 22-11, “Локо” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Темирйўлчилар” 23 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 8 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг сўнгги олтита учрашувида қайд этилган натижалар:
25.11.2020. Қўқон-1912 – Локомотив – 0:1
21.08.2020. Локомотив – Қўқон-1912 – 1:2
20.09.2019. Қўқон-1912 – Локомотив – 1:1
02.05.2019. Локомотив – Қўқон-1912 – 2:2
09.07.2018. Қўқон-1912 – Локомотив – 1:2
07.04.2018. Локомотив – Қўқон-1912 – 1:1

Ҳакамлар
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси , Coca Cola суперлигасининг 10-турида ишлайдиган расмий шахслар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсни Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Норсафаров бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги ўйинда илк марта ишлайди. Бундан ташқари ушбу ўйинда ҳакамлар VAR тизимидан ҳам фойдаланишади. Қуйида жамоамизнинг навбатдаги ўйинида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати билан танишинг.
Coca Cola суперлигаси
10-тур
20 июнь, якшанба
ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Рустам Чориев
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистент: Тимур Галеев
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Оператор: Шерали Жоналиев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Бошланиш вақтлари
“Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви, 20 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 10-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ стадионида соат 18:00 да бошланади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО