Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
САФАРДАН УЧ ОЧКО БИЛАН
the_title()

20.06.2021

Бир неча дақиқа олдин Тошкентдаги “Локомотив” стадионида Coca Cola суперлигасининг 10-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувда вакилларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Баҳсдаги биринчи хавфли вазият футболчимиз томонидан юзага келтирилди. 10-дақиқада Холмуҳаммедовнинг бурчак зарбасини тўғри дарвозага йўллаб, рақиб посбонини қийин аҳволга солиб қўйди. 20-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга кириб борган Норбеков қулай имкониятини қўлдан бой берди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Муҳаммаданас Ҳасанов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Айтганча, бугунги учрашувни Мўмин Мелиев жароҳати сабаб, Иван Йосович дисквалификация сабаб ўтказиб юборишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида ўтганига қарамай, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Вакилларимиз эса қарши ҳужумларда имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Шу тариқа, қўқонликлар меҳмондан уч очко билан қайтишди.

 

Coca Cola суперлига

10-тур

“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 0:1 (0:0)

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Рустам Чориев

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

VAR ассистент: Тимур Галеев

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

Оператор: Шерали Жоналиев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Гол: Муҳаммаданас Ҳасанов (44)

“Локомотив”: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Дилшоджон Комилов (10.Марат Бикмаев 46), 7.Садриддин Абдуллаев (17.Санжар Қодирқулов 50) , 8.Жавоҳир Сидиқов (18.Иброҳим Ғанихонов 70) , 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов, 27.Ислом Рашидхонов (5.Кахи Махарадзе 70), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (9.Жавоҳир Алижонов 89), 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов.

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 45.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 94.Хуршидбек Мухторов.

“Қўқон-1912”: 1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 8.Фарҳодбек Бекмуротов ( 91.Якуба Бамба 73), 10.Шохназар Норбеков, 13.Сардорбек Азимов (19.Суҳроб Бердиев 88), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов ( 7.Асадбек Собиржонов 80), 23.Александр Мерзляков, 70.Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 9.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 18.Анвар Ҳожимирзаев, 99.Андрей Сидоров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО