Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Яйпанда аламли тарзда мағлуб бўлдик
the_title()

28.06.2021

Бир неча дақиқа олдин Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида Coca Cola Суперлига, 11-тур
доирасидаги “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви бўлиб ўтди. Бугун супер футбол гувоҳига айланишди. Биринчи бўлимда қаршиликлар икки марта дарвозамизни ишғол этишди. Ўйин бошланиши билан рақибларимиз ҳужумни очишди. Илк ҳужумни Ҳусайин Норчаев голга айлантирди. Шундай кейин вакилларимиз катта куч билан олдинга ташланишди. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида ҳисобни тенглаштира олишмади. Аксинча 38-дақиқада меҳмонлар пенальтидан иккинчи тўпни киритишди. ВАР ёрдамида белгиланган ўн бир метрли жарима зарбасини Марко Станоевич аниқ амалга оширди. Шу тариқа жамроалар танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни футболчиларимиз томоман бошқача кайфиятда ва бошқача руҳда ўтказишди. Бунинг натижасида рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. 75-дақиқада Шоҳназар Норбеков юзага келган имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартиди. Гол урилган вазиятда Норбеков рақиб посбони Эргашев билан тўқнашиб кетди. Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади.

Coca Cola Суперлига, 11-тур
28 июнь, душанба
ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ – 1:2 (0:2)
Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров, Руслан Самандаров, Максим Нехочин, Лочинбек Долимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
Оператор: Шерали Жаналиев
Комиссар: Бекзод Арипов.
Голлар: Ҳусайин Норчаев 1, – 0:1 (Ойбек Бозоров). Марко Станоевич 38 пенальти, – 0:2. Шоҳназар Норбеков 75, – 1:2 (Андрей Сидоров).
“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобир Акбаров, 8. Фарҳод Бекмуратов, 10. Шоҳназар Норбеков, 13. Сардорбек Азимов (7. Асад Собиржонов, 32), 14. Аваз Маматхўжаев (5. Славко Лукич, 46), 20. Иқбол Маликжонов (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 46), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (99. Андрей Сидоров, 71), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович (91. Якуба Бамба, 46), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов
Захира: 46. Хуршид Ходжаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 18. Анвар Хожимирзаев, 19. Суҳроб Бердиев, .
“Насаф”: 1. Умиджон Эргашев (35.Абдувоҳид Неъматов, 81), 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 19. Ҳусаин Норчаев (25.Муҳриддин Зоиров, 90+6), 20. Суҳроб Нуруллоев (8.Дилшод Саитов, 62), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (14.Шокир Йўлдошев, 62), 77. Ойбек Бозоров (6. Муродбек Раҳматов, 90+6), 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов
Захира: 15. Жўрабек Маннонов, 28. Сардор Садуллаев, 70. Абубакр-Ризо Турдалиев, 71.Жасур Жумаев

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО