Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
АГМК – “ҚЎҚОН-1912”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

02.07.2021

Coca Cola Суперлигаси 12-тур доирасидан ўрин олган АГМК – “Қўқон-1912” баҳси эртага Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар.
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 14 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўрттасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Саккизта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 24-17 рақибимиз фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 14 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 26 очко мавжуд.
Олмалиқда бўлиб ўтган учрашувлар:
18.04. 2015 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 2:1
30.06.2016 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 3:2
25.05.2017 – Олмалиқ – Қўқон-1912 – 0:0
12.04. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0
09.11. 2018 – АГМК – Қўқон-1912 – 1:3
07.04. 2019 АГМК – Қўқон-1912 – 7:1
07.07. 2020 АГМК – Қўқон-1912 – 2:1

Ҳакамлар
ЎзПФЛ Coca Cola суперлигасининг 12-турида ишлайдиган расмий шахслар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган АГМК – Қўқон-1912 жамоалари ўртасидаги учрашувни Раҳимбек Каримов бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Каримов бунгача жаоамиз иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. У бошқарган, суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинида 0-0 ҳисоби қайд этилган эди.
Раҳимбек Каримов бу мавсумда суперлигада олтита ўйинда бош хакамлик қилган ва футболчиларга жами 29 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатган.
Шунингдек АГМК – Қўқон-1912 учрашувида VAR тизими ҳам ишлайди.

Coca Cola суперлигаси
12-тур
3 июль, шанба
АГМК – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Жаҳонгир Саидов, Санжар Шоюсупов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Кристина Середа
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Алишер Файзиев

Бошланиш вақтлари
АГМК -“Қўқон-1912” учрашуви, эртага Олмалиқдаги “ОКМК” спорт мажмуаси стадионида соат 20:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 12-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Олмалиқдаги “Металлург” стадионида соат 17:00 да старт олади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1838
2Mash'al1835
3Sho'rtan1931
4Aral1928
5QO'QON019121927
6Xorazm1918
7Olimpik Mobiuz1915
8Do'stlik1911
U-21 биринчилиги
#КлубЎО