20.07.2021
Бугун юртимизда катта байрам. Қурбон Ҳайитини нишонламоқдамиз. Шундай саодатли кунда “Қўқон-1912” футбол клуби диёримизда яшовчи барча юртдошларимизни Муборак Қурбон Ҳайити билан самимий қутлайди.
Қурбон ҳайити мўмин-мусулмонлар қалбида меҳр-оқибат, саховат каби олийжаноб фазилатларни тарбиялайди.
Муборак айём ўз моҳиятида хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу-интилишларини қўллаб-қувватлашни мужассам этганлиги билан ниҳоятда қадрлидир.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Муборак кунларда қурбонлик қилганларнинг эҳсонини Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин. Қурбонлик қилишга қодир бўлмаганларни қодир қилсин.
Яна бир бора барчаларимизга бу икки байрам муборак бўлсин! Шундай фазилатли айёмда дуога қўл очиб, она Ватанимиз ва бутун дунёни тинчлик ва осудалик, халқимизни фаровон айлаб, кейинги йил Қурбон ҳайити кунларига соғу-саломатлик билан етиб боришни барчамизга насиб этишини сўраймиз.
Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!