23.07.2021
Қурбон ҳайити муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиққан “шунқорлар” кечадан бошлаб яна машғулотларга қайтишди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Тошкент шаҳрида ўз машғулотларини давом эттиришмоқда. Бугунги машғулотлар икки маҳал ўтказилади. Айни дақиқларда футболчилар тренажёр залида машғулот ўтказишмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса “Тўқимачи” стадионида машғулотлар ўтказилади. Жамоамиз Тошкентда яна назорат ўйинлари ўтказади. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз .