Назорат ўйинида жанговор дуранг қайд этилди
the_title()

24.07.2021

Мавсумнинг иккинчи қисмига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган “Қўқон-1912” жамоамиз , бугун суперлига етакчиларидан бири бўлиб турган Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди.
Учрашув “шунқорлар”нинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйин бошида Сардор Азимов ҳамда Шоҳназар Норбековлар қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Жиззахликларнинг дастлабки ҳужуми эса гол билан якунланди. Кутилмаганда тўп тажрибали ҳимоячимиз Ойбек Рустамовга тегиб дарвозамиз тўридан ўрин олди. Бироз ўтиб эса ҳимоядаги иккинчи хатомиз эвазига учрашув ҳаками, Вадим Агишев  дарвозамизга пенальти белгилади. Шоҳруз Норхонов пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни 2-0 кўринишига келтириб қўйди. Ўйиннинг 28-дақиқасида Шоҳназар Норбековдан тўпни қабул қилиб олган Фарҳод Бекмуродов Жиззахликлар дарвозасига тахминан 20 метрлардан кучли , айланма зарба йўллаб ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.
Ўйиннинг  2-бўлимида ҳар икки жамоа бош мураббийлари таркибларда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бахтиёр Ашурматов майдонга туширган футболчилар ўйиндаги устунликни жамоамиз томонига оғдара олишди ҳамда “Сўғдиёна” дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишди. Учрашувнинг 78-дақиқасида Ойбек Рустамов бошлаган хужумни Анвар Хожимирзаев давом эттирди ҳамда  Андрей Сидоров чиройли тарзда гол билан якунлади.
Қолган дақиқаларда ҳам вакилларимизда голли вазиятлар бўлган бўлсада , ҳисобни ўзгартириш ҳар икки жамоа вакилларига ҳам насиб этмади. Бугунги ўйинда жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳамда хужумчимиз Мўмин Мелиевлар кичик жароҳати сабаб майдонга тушишмади.
Шундай қилиб бугунги ўртоқлик ўйини 2-2 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа билан якунланди. Учрашувни кўплаб футбол мутахассислари ҳамда ОАВ ходимлари кузатиб боришди.

DSC_1866 копия

DSC_1893 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО