“Навбаҳор”га қарши тайёргарлик Қўқон шаҳрида давом эттирилмоқда
the_title()

29.07.2021

Coca Cola суперлигасида юзага келган танаффус якунланишига ҳам бир неча кун қолди. “Қўқон-1912” жамоасини олдинда “Навбаҳор”га қарши жуда муҳим ўйин кутиб турибди.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугундан Қўқон шаҳрида тўпланиб, мазкур учрашувга тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлашди. Бугунги машғулотлар Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтди. Қувонарлиси жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳамда ҳужумчимиз Мўмин Мелиевлар ҳам бугундан умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишди.
Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги “водий дерби”си , 1 август куни , соат 20:00да , Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бошланади. Юртимиздаги эпидемиологик вазият сабабли , футбол ўйинлари мухлисларсиз ташкил қилинади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО