Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҚЎҚОН-1912” – “НАВБАҲОР”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

31.07.2021

Coca Cola Суперлигаси 13-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” баҳси эртага Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 30 бор куч синашишган. 7 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 56-32. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 55 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 28 очкони қўлга киритган.

Қўқонда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув
03.12.2020 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1
01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1
31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:0
21.10.2017 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 2:0
01.10.2016 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1
31.05.2015 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 0:1

“Водий дерби”сини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради
“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг 13-турини Яйпанда “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади. “Водий дерби”сини Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришадиган бўлди.
Рисқуллаев бу мавсумда жамоамиз иштирокидаги ўйинларни бошқармаган. Ўтган мавсумда эса Рисқуллаев жамоамизнинг суперлигадаги 2 учрашувини бошқариб борган эди. Рисқуллаев бошқариб борган “Андижон” жамоасига қарши ўйинда футболчиларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, “Локомотив”га қарши ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз.

Coca-Cola Суперлига.
13-тур
1 август, якшанба
ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашув эртага соат 20:00да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 13-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 17:45га белгиланган.
Юртимиздаги эпидемиологик вазият сабабли футбол ўйинлари мухлисларсиз ташкил қилинади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО