07.08.2021
Бугун Қўқондаги “Марказий” стадион сухандони, ҳақиқий маънодаги Қўқон овози , Анваржон ака Охуновнинг туғилган кунлари.
Қўқон футболининг тирик энциклопедияси , футбол билимдони, устоз журналист Анваржон ака бугун табаррук 68 ёшни қарши олдилар. Анваржон ака ўз ҳаётини футболга баҳшида қилган инсон. У киши 1988-йилдан буён , мана 33 йилдирки Қўқон жамоасида, Қўқон футболи учун меҳнат қилиб келишмоқда. Анваржон ака ўзбек шарҳловчилик мактаби асосчиси бўлган шарҳловчи Ахбор дода Имомхўжаевнинг шогирдлари ҳисобланишади.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббий ва футболчилар шунингдек “Марказий” стадион ходимлари номидан ва кўп минг сонли футбол мухлислари номидан Анваржон акани бугунги таваллуд айёмлари билан табриклаймиз !
Анваржон акага узоқ умр, соғлик, оилаларига файзу-барака тилаймиз.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин