Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҚЎҚОН-1912 – ТУРОН: ПРЕВЬЮ
the_title()

07.08.2021

Эртага жамоамиз Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида Coca Cola Суперлигаси 14-тур доирасидан Яйпаннинг “Турон” клубини қабул қилади. Мазкур учрашув олидан ушбу жамоаларнинг расмий ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионати доирасида 1 марта тўқнаш келишган. Мавсум-2021нинг биринчи туридаги ўйинда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ҳакамлар
Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашувни Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб боради. Шукруллаев бу мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта баҳсни бошқариб борган. Бекободда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви Акобирхўжа Шукруллаев бош хакамлиги остида ўтган ва у баҳсда мезбонлар 2-0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Суперлига ўйинларида эса Яйпандаги баҳс бу мавсумдаги Шукруллаев бошқарган жамоамиз иштирокидаги илк учрашув бўлади.
Шунингдек “дерби”да VAR тизими ҳам ишлайди.
Coca-Cola Суперлигаси.
14-тур
8 август
ҚЎҚОН-1912 – ТУРОН
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Анваржон Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Акмал Раҳматов.
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистентлари: Тимур Гайнуллин
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко.

Бошланиш вақтлари
Маълумки, прожектор билан боғлиқ муаммо туфайли “Қўқон-1912” – “Турон” учрашуви Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида ўтказилади. Учрашув соат 20:00да бошланиши режалаштирилган. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ёшлари U-21 биринчилиги 14-тур доирасида майдонига тушишади. Ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМ майдонида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 17:30га белгиланган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО