03.09.2021
Coca Cola суперлигасида юзага келган танаффусдан фойдаланиб кичик таътилга чиққан “Қўқон-1912” жамоаси , навбадаги тур учрашувларига тайёргарликни бошлаб юборишди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кеча Тошкент шаҳрида тўпланишиб ўз машғулотларини бошлашди. Машғулотлар бугундан бошлаб икки маҳалдан ўтказилади. Куннинг биринчи ярмида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига қаратилган машғулотлар ўтказилса, куннинг иккинчи ярмида тўп билан машғулотлар ўтказилади. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясига қарашли стадионда бўлиб ўтмоқда.
“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги 17-тур учрашувини Тошкентда “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади. Бу ўйин 10 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.