Фахрийларимиздан йирик ғалаба !
the_title()

03.09.2021

Сўнгги йилларда республикамизда фахрийлар ўртасидаги футбол мусобақалари анчагина оммалашди. Мусобақада иштирок этадиган фахрийлар жамоалари сони йил сайин ортиб бормоқда.

Бугун “Қўқон-1912” фахрийлар жамоаси ўз майдонида “Риштон”фахрийлари жамоасини қабул қилди. Бу учрашув фахрийлар ўртасида ЎФА кубоги мусобақаси доирасида ташкил этилди. Қўқондаги “марказий” стадионида бўлиб ўтган ўйин майдон эгаларининг катта устунлиги остида бўлиб ўтди. Бу устунлик ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Саид Шокиров учрашувдаги ҳисобни очди. 21-дақиқа ўтиб бораётган паллада Баҳром Бозорбоев Риштонликлар дарвозасига иккинчи голни киритди. Икки голдан руҳланган Қўқонлик фахрийлар яна ҳужумларга зўр беришди. Натижада учрашувнинг 25-дақиқасида ҳисоб 3-0 кўринишига келди. Бу сафар Жалол Жўнашев рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида, аниқроғи 52-дақиқада Абдумалик Юнусов учрашувдаги 4-голни Риштонликлар дарвозасига киритди.
Риштонлик фахрий футболчилар ҳам ҳисобни қисқартириш учун анчагина тер тўкишди. Бироқ бугун Қўқонлик фахрийлар ҳимояда ишончли ўйин намойиш қилишди. Шундай қилиб фахрийларимиз Риштонлик фахрийлар устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО