“Қўқон-1912” сафарда яхши ўйин кўрсатмоқда, “Бунёдкор” бу йил ўз майдонида мағлуб бўлмади.
the_title()

08.09.2021

“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги турида, Тошкент шаҳрида “Бунёдкор” жамоасининг меҳмони бўлишади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари мазкур ўйинга қизғин тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Машғулотлар “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтмоқда.

10 сентябрь куни бизни жуда қизиқарли ўйин кутиб турибди. Сабаби “шунқорлар” бу йилги мавсумда сафар ўйинларида жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси сафар ўйинларида 14 очкони қўлга киритган ва бу борада фақатгина “Пахтакор” дан орқада қолишмоқда. “Шунқорлар” сафарда 8 та ўйинда майдонга тушишган ва шундан 4 тасида ғолиб бўлишган.
“Бунёдкор” эса жорий мавсумда ўз майдонида ҳали ютқазмади. “Қалдирғочлар” шу кунгача ўз майдонларида 6 та ўйин ўтказишган ва шулардан 4 тасида ғалаба қозониб, 2 ўйинда дуранг натижа қайд этишган.
“Қўқон-1912” жамоаси сафардаги муваффақиятли юришини давом эттириб, “қалдирғочлар”нинг ўз майдонларидаги дастлабки мағлубиятларини тан олишга мажбур қила олишадими ёки йўқми ? Бу саволга жавобни 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг билиб оламиз .

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО