12.09.2021
“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги тур ўйинини ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказади.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “шунқорлар” кечадан Қўқон шаҳрида мазкур ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишган. Футболчиларимиз “марказий” стадионида машғулотларни олиб боришмоқда. Бу жамоаларнинг 1-даврадаги учрашуви Муборак шаҳрида бўлиб ўтган ва бу ўйинда вакилларимиз 0-2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви 14 сентябрь, сешанба куни , соат 16:15 да бошланади.