“ҚЎҚОН-1912” – “МАШЪАЛ”: ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

14.09.2021

Coca Cola Суперлигаси 18-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви бугун Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 15 марта тўқнаш келишган.

“Машъал” ўйинларнинг 7 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. 3 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 23-17, “Машъал” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 24 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 18 тани ташкил этади.

 

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар

01.07.2020. Қўқон 1912 – Машъал – 2:0 (0:0)

16.09.2017. Қўқон 1912 – Машъал – 2:4 (1:2)

04.11.2016. Қўқон 1912 – Машъал – 1:1 (0:0)

12.09.2015. Қўқон 1912 – Машъал – 2:1 (2:1)

07.05.2003. Қўқон 1912 – Машъал – 0:2 (0:1)

13.04.2002. Қўқон 1912 – Машъал – 3:1 (1:1)

14.10.1995. Темирйўлчи – Машъал – 0:0

 

Ҳакамлар

“Машъал”га қарши баҳсни Элёр Турсунов бошқаради. Бк сафар ҳам Қўқондаги баҳсда VAR ишлайди.

Coca-Cola Суперлига

18-тур

14 сентябрь, сешанба

ҚЎҚОН-1912 – МАШЪАЛ

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Лочинбек Долимов

Назоратчи: Рашид Айтеков

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

VAR ассистенти: Тимур Галеев

VAR назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Шерзод Ражабов

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви бугун Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳида, соат 16:15 да старт олади. Кеча эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 18-турида майдонга тушишди. Мазкур ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО