Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“МЕТАЛЛУРГ” – “ҚЎҚОН-1912” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

18.09.2021

Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасидан ўрин олган “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви эртага Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 23 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Ўн иккита учрашувда Бекободликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 32-36, рақибимиз фойдасига . Ўзаро учрашувларда жамоамиз 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 38 очко мавжуд.

Бекободда бўлиб ўтган учрашувлар:
06.03. 2020 Металлург – Қўқон 1912 1:0
27.04. 2019 Металлург – Қўқон 1912 3:1
16.03. 2018 Металлург – Қўқон 1912 1:0
22.09.2017 Металлург – Қўқон 1912 3:0
30.04.2016 Металлург – Қўқон 1912 3:1
06.06.2015 Металлург – Қўқон 1912 2:1
14.05.2003 Металлург – Қўқон 1912 3:1
23.03.2002 Металлург – Қўқон 1912 0:2
20.09.2000 Металлург – Темирйўлчи 6:1
18.04.1999 Металлург – Темирйўлчи 2:0
29.05.1998 Металлург – Темирйўлчи 1:1
“Металлург”га қарши баҳсни Акобирхўжа Шукруллаев бошқариб боради.
Coca-Cola Суперлигасининг 19-турида фаолият олиб борадиган расмийлар маълум бўлди. Бекобод шаҳрида бўлиб ўтадиган “Металлург” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсни Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.
Шукруллаев бу мавсумда жамоамиз иштирокидаги 2 та баҳсни бошқариб борган.Шукруллаев бошқарган, Ўзбекистон Coca Cola кубоги доирасидаги , Бекободда бўлиб ўтган “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви 2-0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланган эди.
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган “Турон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсни ҳам Акобирхўжа Шукруллаев бошқариб борган эди. Бу учрашув 2-2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган.
Coca-Cola Суперлига.
19-тур
19 сентябрь, якшанба
МЕТАЛЛУРГ – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Бошланиш вақтлари
“Металлург” – “Қўқон-1912” учрашуви эртага Бекобод шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 18:30 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 19-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Бекобод шаҳридаги “Металлург” стадиони соат 16:30 да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО