19.09.2021
Фахрийлар ўртасида ЎФА кубоги мусобақасининг Фарғона водийси бўйлаб ўтказилган турнирда Андижон , Фарғона ҳамда Қўқонлик фахрийлар республика босқичига чиқиш учун кураш олиб бордилар.
Бугун Қўқондаги “марказий” стадионида Қўқонлик ва Андижонлик фахрийлар ўзаро куч синашдилар. Қизиқарли ўтган баҳс 2-0 ҳисобида Қўқонлик фахрийларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ҳар иккала голни фахрийлар жамоамиз сардори ҳамда тўпурари Саиджон Шокиров 43 ва 55 дақиқаларда Андижонликлар дарвозасига киритди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки Андижонлик фахрийлар ҳам бугунги беллашувда вакилларимизга етарлича қаршилик кўрсатишди.
Энди “Қўқон-1912″нинг фахрийлар жамоаси ЎФА кубогининг финал босқичида иштирок этишади.