Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ЯГОНА ГОЛ МУҲИМ ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ
the_title()

19.09.2021

Бекободдаги “Металлург” стадионида Coca Cola суперлигасининг 19-тур учрашуви бўлиб ўтди. Майдонда турнир жадвалидаги қўшнилар, “Металлург” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўзаро куч синашди.
Ўйин шиддатли ва кескин курашлар остида ўтганига қарамай, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Дастлабки бўлимда ҳар икки жамоада ҳам кўплаб имкониятлар юзага келганди.
70-дақиқада рақибларимиз жарима майдончаси ичида Норбековни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини эса Иван Йосович аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳам гол киритиш учун яхши вазиятлар бўлди. Аммо улардан самарали фойдалана олмаслик оқибатида учрашув жамоамизнинг кичик ҳисобда ғалабаси билан якунланди.

Coca-Cola Суперлига
19-тур
МЕТАЛЛУРГ – ҚЎҚОН-1912 – 0:1 (0:0)
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Гол: Иван Йосович 70 (пен)
“Металлург”: 1. Акмал Турсунбоев, 4. Одилбек Абдумажидов, 8. Саламат Кутибаев, 10. Шаҳзодбек Нурматов (11. Иван Нагаев – 67), 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 28. Станислав Андреев, 55. Акбаржон Исматуллаев, 70. Муҳаммад Исаев (48. Дилшод Раҳматуллаев – 80), 80. Фарруҳ Иброҳимов, 90. Абдураҳмон Абдулҳақов (14. Аброрбек Тошқўзиев – 67), 98. Дамир Темиров (15. Зоҳид Абдуллаев – 80).
Захира: 99. Владимир Вагин, 6. Худойшукур Сатторов, 7. Руслан Розиев, 25. Шаҳзодбек Неъматжонов, , 79. Бобур Давлатов.
“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 7. Асадбек Собиржонов, 11. Мўмин Мелиев (10. Шоҳназар Норбеков – 56, 8. Фарҳод Бекмуродов – 85), 15. Ойбек Рустамов, 18. Анвар Хожимирзаев (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 56), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (13. Сардор Азимов -75), 33. Иван Йосович.
Захира: 96. Ислом Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Суҳроб Бердиев, 91. Якуба Бамба, 99. Андрей Сидоров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО