Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
ҚЎҚОН-1912”- “ПАХТАКОР” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

30.09.2021

Coca Cola Суперлигаси 21-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви 1 октябрь куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 31 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 5 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 19 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 82-41, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 64 тани ташкил этади.

Ушбу жамоаларнинг сўнгги олтита учрашуви
12.05.2021 Пахтакор – Қўқон 1912 – 3:0
20.10.2020 Пахтакор – Қўқон 1912 – 2:1
18.08.2020 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3
26.07.2019 Пахтакор – Қўқон 1912 – 3:1
29.06.2019 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:2
12.08.2018 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1
“Пахтакор”га қарши баҳсни Вадим Агишев бошқариб боради
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси , Coca Cola суперлигасининг 21-турида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувини , тажрибали хакамларимиздан бўлган Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.
Вадим Агишев бу йилги мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта ўйинни бошқарган. У бошқарган ва Муборакда бўлиб ўтган , суперлиганинг 5-туридан ўрин олган, “Машъал” – “Қўқон-1912” учрашувида вакилларимиз 0-2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Coca-Cola Суперлига.
21-тур
1 октябрь, жума
ҚЎҚОН-1912 – ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Александр Давиденко

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” “Пахтакор” учрашуви, 1 октябрь жума куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионда соат 16:00 да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 21-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМга қарашли стадионда соат 15:45да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО