Питер Хюистра: “Ўзимни маълум маънода ўзбек деб ҳисоблайман”
the_title()

01.10.2021

Coca-Cola Суперлига 21-тур доирасидаги Қўқон-1912 – Пахтакор учрашувидан кейинги матубот анжуманининг биринчи қисмида “Шерлар” устози Питер Хюистра иштирок этди.

– Қўқон жамоаси ўйинни яхши бошлади. Шиддатли ҳужумлар билан бошлади. Дастлабки дақиқаларда имкониятлар яратди. Улардан фойдаланди ҳам. Бизнинг ўйинга киришиб кетишимизга вақт талаб қилди. Ҳисоб 2:0 бўлган вазиятда бироз омадсизроқ бўлдик. Танаффусдан кейин ўйинни кучайтириш учун захирадан футболчиларни туришдим. Натижада ҳисобни тенглаштирдик. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман улар курашни ҳоҳлашди. Бироқ рақибларимиз яна иккита гол киритиб, ғалаба сари борди. Майдон ҳолати яхши бўлмагани учун ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандирмиз. Лекин иккинчи бўлимда шогирдларим кураша олишларини кўрсатишди. Рақибимиз ҳам ўз майдонида ғалаба учун борини бериб ўйнади. Кейинги баҳсларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Шерзод Аъзамов жароҳат олгани боис уни захирага олдик. Мавсумдаги ҳар икки мағлубият ҳам биз учун осон бўлмади. Ўзи биз мавсумда иккита учрашувда мағлуб бўлдик, холос.
Ўзимни маълум маънода ўзбек деб ҳисоблайман. Шунинг учун Яхшибоев ва Шомуродовларнинг Европа майдонларида кўрсатаётган ёқрин ўйинларидан хурсанд бўляпман. Бундай ўйинчилар қанчалик кўп бўлса, ўзбек футболининг савияси ҳам ошиб боради.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО