“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқишди
the_title()

03.10.2021

ФИФА кунлари мносабати билан Coca Cola суперлигасида бироз танаффус юзага келади. Срецко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзия ҳамда Иордания терма жамоаларига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Шу муносабат билан бош мураббийимиз Бахтиёр Ашурматов ўз шогирдларига 4 кунлик таътил эълон қилди. Жамоа аъзолари навбатдаги тур ўйинларига тайёргарликни 6 октябрь кунидан Қўқон шаҳрида бошлашади.
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг навбатдаги тур ўйинини 16 октябрь куни , Жиззах шаҳрида, суперлиганинг пешқадамларидан яна бири бўлган “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтказади. Бу ўйинга қадар эса, 10 октябрь куни “шунқорлар” суперлига жамоаларидан бири билан ўртоқлик ўйини ўтказиши режа қилинган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО