06.10.2021
Coca Cola суперлигасининг ўтган 21-турини “Қўқон-1912” учун аталган тур деб бемалол айтшимиз мумкин. Сабаби “шунқорлар” ўтган турда мамлакатимизнинг гранд жамоаси , Тошкентнинг “Пахтакор” клубини 4-2 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Юртимиздаги футболга ихтисослашган “Championat.asia” сайти ўз анъанасига кўра ўтган турнинг энг яхшиларини эълон қилди.
21-турнинг энг яхши мураббийи номинациясига жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов лойиқ кўрилди. Шунингдек ўтган турнинг энг яхши футболчиси деб, “Пахтакор”га қарши ўйинда ўз номига битта гол ва битта асист ёзиб қўйган Муҳаммаданас Хасанов эълон қилинди.
Шунингдек 21-тур рамзий терма жамоаси сафидан икки нафар футболчимиз ўрин олишди. “Шер”ларга қарши ўйинда мухлисларимизни ўзларининг чиройли ўйинлари ва голлари билан хурсанд қилган Ойбек Рустамов ҳамда Муҳаммаданас Хасановлар тур рамзий терма жамоаси сафидан ўрин олишди.
Биз барча лауреатларимизни юксак эътироф билан табриклаймиз ва келгуси ўйинларда ҳам мана шундай номинацияларда ғолиб бўлишларини тилаб қоламиз !