06.10.2021
Coca Cola суперлигасининг 21-туридан ўрин олган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда , Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “шунқорлар” 4-2 ҳисобида тарихий ғалабага эришдилар. Бу ғалаба нима учун тарихий? Сабаби Ўзбекистон чемпионатлари тарихида Қўқонликлар “Пахтакор” жамоаси устидан бундан 18 йил олдин, яъни 2003 йилда ғалаба қозонган эдилар. Бу орада дуранг натижалар ҳам бўлган,Ўзбекистон лига кубоги доирасида 2019 йилги мавсумда “Қўқон-1912” футболчилари , Тошкентда “Пахтакор” дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритишни удалашган эди. Бироқ Ўзбекистон чемпионатлари доирасида сўнгги ғалаба бундан 18 йил олдин, 2003 йил 2 ноябрда қўлга киритилган. Ўша даврда Қўқонликлар таркибида ўйинаган ва ишлаган мутахассислардан айримлари ҳозир ҳам жамоа билан биргалар. Ҳозирда жамоамизда фаолият олиб бораётган В Николаевич Ни 2003 йилда жамоа бош мураббийи вазифасини бажарган. Қўқонлик мутахассис Нўъмон Хасанов эса ўйновчи-мураббий вазифасини бажарган. Шунингдек мураббийлар штабидан, ҳозирда жамоа бошлиғи лавозимида иш олиб бораётган Шуҳрат Мўминов ҳам ўрин олган. Айни кунларда жамоамизда фаолият олиб бораётган Муҳиддин Абдувалиев, Мамир Мансуров, Муҳсин Низомиддинов, ака-ука Муҳаммаджон ва Раҳматжон Иноғомовлар 2003 йилги жамоа таркибида тўп сурганлар. Ҳозирда “Пахтакор” таркибида тўп сураётган Анзур Исмоилов эса ҳар икки ўйинда ҳам учрашувни асосий таркибда бошлаган. Сизларга 2003 йилги ғалабали ўйин қайдномасини тақдим қиламиз.
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 3:2 (1:1)
02.11.2003 йил. 30 тур. Қўқон. Х.Мухитдинов номли стадион. 6000 томошабин.
Бош ҳакам: Ғофур Низомов – 8,7
Голлар:
Аширматов Учқунжон, 8 (1:0)
Крохмаль Александр – пенальтидан, 33 (1:1)
Юсупов Шуҳрат, 49 (2:1)
Жоналиев Адҳам, 57 (3:1)
Умаров Баҳром, 87 (3:2)
Қўқон-1912: Заҳарецкий Сергей; Айзатулов Тимур; Намазов Бахтиёр; Жоналиев Адҳам (Юлдашев Али, 78); Низомиддинов Муҳсин; Стрельцов Андрей; Иноғамов Муҳаммад; Раҳманкулов Шухрат; Юсупов Шухрат; Аширматов Учқунжон (Отажанов Алишер, 46); Махмудов Хайрулло (Рахимов Иброхим, 46)
Заҳирада: Ёдгор Маматбоев, Мамир Мансуров, Али Йўлдошев, Алишер Отажонов, Иброҳим Раҳимов, Раҳматжон Иноғомов, Нўъмон Хасанов.
Бош мураббий: Виталий Ни
Ўйновчи мураббий: Нўъмон Хасанов
Мураббий: Шуҳрат Мўминов
Пахтакор: Беляков Олег; Шамсутдинов Тимур; Рисқуллаев Ахрол; Никитков Юрий; Умаров Баҳром; Исмаилов Анзур; Махмудов Алишер; Эркинов Шахбоз; Вахобов Баҳритдин; Крохмаль Александр; Досанов Дониер
Бош мураббий: Т.Агамуродов
Огоҳлантиришлар: Намазов Бахтиер, 32; Крохмаль Александр, 45