09.10.2021
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси , суперлиганинг навбатдаги турида бўладиган “Сўғдиёна”га қарши учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Жамоа футболчилари машғулотларда астойдил тер тўкмоқдалар. Бугунги машғулотлар ҳам Қўқондаги “марказий” стадионида бўлиб ўтди. Машғулотларда бироз шамоллаб қолганлиги сабабли Сербиялик ҳимоячи Иван Йосович иштирок этмаяпти. Анваржон Хожимирзаев ҳам ҳозирча жамоа машғулотларига келиб қўшилгани йўқ. Қолган футболчилар мураббийлар берган кўрсатмаларни бажариш учун майдонда астойдил тер тўкишмоқда. Бугунги машғулотларда футболчиларнинг майдондаги фикрлашлари , ўйин вақтида тезкор ва тўғри қарор чиқаришларига қаратилган машқларга кўпроқ урғу берилди.
Қуйида “шунқорлар”нинг ҳозиргина якунига етган машуғулотларидан олинган суратлар билан танишинг.