Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
САФАРДАН БИР ОЧКО БИЛАН
the_title()

16.10.2021

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионда Coca Cola  суперлигасининг 22-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Учрашув вакилларимиз учун омадли бошланди. 4-дақиқада рақибларимиз ўз жарима майдончалари ичида Норбековни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Бош ҳакам пенальти белгилади. пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 38-дақиқада рақибларимиз стандарт вазиятдан кейин ҳисобни тенглаштиришди. Лука Чермель жарима тўпидан зарба йўллади. Дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўпни Элёр Орифов дарвозага йўллади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли тарзда бошланди. Мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари хавфли кўриниш олди. 65-дақиқада Норбековнинг боши билан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегди.

85-дақиқада Сардор Азимов жамоамизга ғалаба келтириши мумкин эди. Аммо унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади. Шу тариқа, вакилларимиз Жиззахдан бир очко билан қайтадиган бўлишди.

 

Coca Cola  суперлигаси

22-тур

СЎҒДИЁНА – ҚЎҚОН-1912 – 1:1

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Илья Ильин.

Назоратчи: Марат Исмаилов

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистент: Тимур Гайнуллин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Элёр Орипов (38). – Холмуҳаммедов (4 пен).

“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 4. Элёр Орифов, 5. Аюбхон Номанов (18. Дарко Станоевич – 77), 8. Жамшид Болтабоев, 10. Шоҳруз Норхонов, 11. Жасур Ҳасанов (15. Жасур Ҳакимов – 65), 17. Шаҳбоз Жўрабеков (28. Эргаш Исмоилов – 77), 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 31. Лука Чермель, 63. Асилжон Бегимқулов (2. Сардор Қулматов – 20), 93. Марко Колакович.

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 20. Баҳодир Насимов, 25. Нодирбек Қўйбоқов, 77. Саҳоб Рашидов, 88. Муҳсин Бозоров.

“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 8. Фарҳод Бекмуродов (20. Иқбол Маликжонов – 90+5), 10. Шоҳназар Норбеков (9. Хамидулло Абдуҳамидов – 74), 13. Сардор Азимов (4. Илҳом Ваҳобов – 90+5), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (3. Бобур Акбаров – 88), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (11. Мўмин Мелиев – 74).

Захира: 46. Хуршид Хўжаев, 5. Славко Лукич, 19. Суҳроб Бердиев, 99. Андрей Сидоров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО