“Локомотив”га қарши тайёргарлик бошланди
the_title()

19.10.2021

Cоca Cola суперлигаси ҳал қилувчи паллага яқинлашмоқда. Ўйинларнинг турдан-турга аҳамияти ва шиддати ортиб бораётганини зукко мухлисларимиз кўриб, билиб туришибди.

“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “шунқорлар” мазкур ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. Футболчиларимиз бугунги машғулотларни Қўқондаги “марказий” стадионида ўтказишди. Футболчиларимиз машғулотларни кўтаринки руҳда ўтказишмоқда. Барчанинг ўй-хаёли навбатдаги ўйинда ғалаба қозониб , сўнгги турлардаги натижаларимиз тасодиф эмаслигини исботлаш.
“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашуви 23 октябрь шанба куни , соат 15:15да бошланади. “Пахтакор” ва “Сўғидёна” жамоаларига қарши футболчиларимиз кўрсатган ўйинлар, янада кўпроқ мухлисларимизни стадионга келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашларига сабаб бўлади ва Локога қарши баҳсни сиз азиз мухлисларга тўлган стадионда ўтказамиз деб умид қиламиз.
Барчангизни шанба куни Қўқондаги “марказий” стадионида кутиб қоламиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО