31.10.2021
“Қўқон-1912” клуби президенти Бахтиёржон Толипов бугун 60 ёшни қарши олдилар. Қўқон футболининг чинакам жонкуяри бўлган бу инсон туфайли “Қўқон-1912” жамоаси юқори дивизионда ўз ўрнига эга бўлди.
Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг кўз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонда катта футболнинг жадаллик билан ривож топишида Бахтиёржон аканинг ҳиссалари беқиёс бўлди.
Қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клубимиз раҳбарининг бугун туғилган кунлари.
“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлисларимиз номидан Бахтиёржон акани юбилей 60 ёшга кирганлари билан самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, оилаларига хотиржамлик ҳамда ишларида омад тилаб қоламиз.
60 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, БАХТИЁРЖОН АКА!