“Қўқон-1912” жамоаси машғулотларга қайтди
the_title()

31.10.2021

“Локомотив” жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг қисқа муддатли таътилга чиққан “Қўқон-1912” жамоасининг аъзолари бугун яна машғулотларни бошлаб юборишди. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари Қўқон шаҳридаги қароргоҳларида тўпланишди ҳамда “марказий” стадионида ўз машғулотларини олиб боришди. Бугунги машғулотлар кеча туғилган кунини нишонлаган Александр Мерзляковни табриклаш билан бошланди ҳамда асосан тикланиш машғулотларидан иборат бўлди. Футболчиларимиз юқори кайфиятда машғулотларда иштирок этишди. Жамоадаги ички муҳитнинг аъло даражада эканлиги кўриниб турди.

“Шунқорлар” суперлиганинг 24-тур учрашувини сафарда “Насаф” жамоасига қарши ўтказишлари лозим эди. 7-ноябрь куни бўлиб ўтиши лозим бўлган мазкур баҳс “аждарлар”нинг ОФК кубоги финалида ўйнашлари сабабли қолдирилган. Ҳозирча ПФЛ бу учрашувнинг қачон бўлиб ўтишини белгилаб бергани йўқ.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО