“Насаф” иштирокидаги икки қолдирилган ўйин ФИФА кунларида бўлиб ўтади
the_title()

01.11.2021

ОФК Кубоги финалига қадар етиб келган “Насаф” футбол клубининг Coca-Cola Суперлига доирасидаги “Сурхон” ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши учрашувлари бошқа саналарга қолдирилганди.

ЎзПФЛ мавсум чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга мурожаат билан чиқди ҳамда ФИФА кунлари вақтида “Насаф” иштирокидаги учрашувларни ташкил этиш масаласида келишувга эришди. Натижада биз Суперлиганинг сўнгги икки тури ҳамда Ўзбекистон Coca-Cola кубоги доирасидаги қолган учрашувларни ўз вақтида ташкил этиш арафасидамиз. Юқоридаги икки қолдирилган учрашув ФИФА кунларида ўтмаса, сўнгги тур беллашувлари бир вақтда бўлиб ўтиши шартлигидан келиб чиқиб, мавсумни якунлаш янада чўзилиб кетиши мумкин эди.

Демак, 19-турдан ўрин олган “Сурхон” — “Насаф” учрашуви 11 ноябрь куни, 24-тур учрашуви бўлган “Насаф” — “Қўқон-1912” ўйини эса 15 ноябрь куни ўтказилади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вазиятни тўғри тушунгани учун миллий терма жамоа бош мураббийига ўз миннатдорчилигини билдиради.

19-тур

11 ноябрь, пайшанба

15:00 СУРХОН — НАСАФ

24-тур

15 ноябрь, душанба

16:00 НАСАФ — ҚЎҚОН-1912.

Манба:Pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО