“Насаф”га қарши тайёргарлик Тошкент шаҳрида давом эттирилади
the_title()

09.11.2021

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоасининг Қўқондаги ўқув-йиғин машғулотлари ўз якунига етди. Кеча жамоа аъзолари ўзаро икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашув ўтказишди. “Марказий” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мураббийлар футболчиларнинг тайёргарликларини кўриб олишди. “Оқлар” ва”кўклар” ўртасидаги учрашувда 3-1 ҳисобида “оқлар” ғалаба қозонишди. Эътиборлиси “оқлар”нинг ҳар уччала голини ҳам Андрей Сидоров киритди. Нариги жамоадан эса Анваржон Хожимирзаев гол муаллифига айланди.

Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга бир кунлик ҳордиқ беришларини маълум қилди.
Энди “шунқорлар” эртадан , яъни 10 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида машғулотларни давом эттиришади.

photo_2021-11-09_11-09-18

photo_2021-11-09_11-09-17

photo_2021-11-09_11-09-17 (2)

photo_2021-11-09_11-09-16

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО