Қаршидаги ўйинни Акобирхўжа Шукруллаев бошқариб боради
the_title()

13.11.2021

Coca Cola суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Қаршидаги ”марказий” стадионида бўлиб ўтадиган баҳсни Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.

Шукруллаев бу мавсумда “шунқорлар” иштирокидаги иккита суперлига доирасидаги ўйинни бошқариб борган. Акобирхўжа бошқарган ва суперлиганинг 14-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Турон” ўйини 2-2 ҳисоби билан якунланган бўлса, Бекободда бўлиб ўтган “Металлург” – “Қўқон-1912” жамолари ўртасидаги 19-тур учрашувида вакилларимиз 0-1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Coca-Cola Суперлига. 24-тур

15 ноябрь, душанба

14:00 НАСАФ – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Олим Абдувосилов, Отабек Қосимов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Манба: Pfl.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО