“НАСАФ” – “ҚЎҚОН-1912” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

14.11.2021

Coca Cola Суперлигаси 24-тур доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви 15 ноябрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 25 марта тўқнаш келишган.
“Насаф” ўйинларнинг 16 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 45-25, “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 52 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.

Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар
31.10. 2020 Насаф – Қўқон-1912 – 1:0
18.05. 2019 Насаф – Қўқон-1912 – 2:0
01. 11. 2018. Насаф – Қўқон-1912 – 1:1
23. 07. 2018. Насаф – Қўқон-1912 – 1:0
06. 08. 2017. Насаф – Қўқон-1912 – 3:0
15. 04. 2016. Насаф – Қўқон-1912 – 1:0
02. 04. 2015. Насаф – Қўқон-1912 – 3:0

Ҳакамлар
Coca Cola суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Қаршидаги ”марказий” стадионида бўлиб ўтадиган баҳсни Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлишди.
Шукруллаев бу мавсумда “шунқорлар” иштирокидаги иккита суперлига доирасидаги ўйинни бошқариб борган. Акобирхўжа бошқарган ва суперлиганинг 14-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Турон” ўйини 2-2 ҳисоби билан якунланган бўлса, Бекободда бўлиб ўтган “Металлург” – “Қўқон-1912” жамолари ўртасидаги 19-тур учрашувида вакилларимиз 0-1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Coca-Cola Суперлига. 24-тур

15 ноябрь, душанба

14:00 НАСАФ – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Олим Абдувосилов, Отабек Қосимов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Бошланиш вақтлари
“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 14:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 24-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Қарши шаҳридаги “Меҳнатчи” стадионида соат 15:00да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО