15.11.2021
Бундан бир неча дақиқа олдин Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Coca-Cola Суперлига 24-тур доирасидаги “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди.
Бугунги ўйин олдидан таркибимизда жиддий йўқотишларга дуч келдик. Фарход Бекмуродов ҳамда Иқбол Маликжоновлар сариқ карточкалар тўпланиб қолгани сабабли Қаршига боришмади. Асадбек Собиржонов, Ҳамидилло Абдуҳамидовлар жароҳати сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Мўмин Мелиев ҳамда Музаффар Абдуллаевларда ҳам кичик жароҳатлар мавжудлиги боис асосий таркибга киритилмади.
Учрашув мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Бунинг натижасида 10-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни очди. Голдан кейин ҳар икки жамоа вакиллари томонидан бир қатор ҳужумлар ташкил этилди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. У бурчак зарбасини амалга оширган пайтда дарвоза тўсинини нишонга олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар хавфли ҳужумлар билан бошлашди. 57-дақиқада Баҳром Абдураҳимов ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, Алибек Давронов учинчи бор дарвозамизни ишғол этди. Айтиб ўтиш жоизки, рақибларимизнинг икки голи стандарт вазиятдан кейин юзага келди. 75-дақиқада вакилларимиз ҳисобни қисқартиришди. Авазхон Маматхўжаевнинг идеал узатмасини Сидоров боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Шундан кейин вакилларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Аммо вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида ҳисобни ўзгартира олишмади.
Coca-Cola Суперлига
24-тур
НАСАФ – ҚЎҚОН-1912 3:1 (1:0)
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Олим Абдувосилов, Отабек Қосимов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: Ҳусайин Норчаев 10, Баҳром Абдураҳимов 57, Алибек Давронов 67. – Андрей Сидоров 75.
“Насаф”: 1. Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов (15. Жўрабек Маннонов, 69), 18. Баҳром Абдураҳимов ( 7. Дониёржон Нарзуллаев, 58) (50. Шоҳмалик Комилов, 74), 19. Ҳусайин Норчаев (99. Андрия Калудерович, 69), 20. Суҳроб Нуруллоев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич
Захира: 13. Азамат Соийбов, 6. Муродбек Раҳматов, 28. Садор Саъдуллаев, 70. Абубакр-Ризо Турдалиев,71. Жасур Жумаев .
“Қўқон-1912”: 96. Исломжон Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 4.Илхомжон Ваҳобов, 5.Славко Лукич (14.Авазхон Маматхўжаев, 63),10.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов,15.Ойбек Рустамов, 18.Анвар Хожимирзаев ( 99.Андрей Сидоров, 46) 22.Муҳаммаданас Ҳасанов ( 19.Суҳроб Бердиев, 63), 33.Иван Йосович, 91.Якуба Бамба
Захира: 1.Музаффар Абдуллаев, 11.Мўмин Мелиев, 23.Александр Мерзляков, 70.Мурод Холмуҳаммедов.