20.11.2021
Бундан бир неча дақиқа олдин Қўқондаги “Марказий” стадионда Coca Cola суперлигаси 25 турининг марказий учрашувлардан бири – “Қўқон-1912” – АГМК учрашуви якунига етди. Ўйинда дуранг натижа қайд этилди.
Беллашув шиддатли курашлар остида бошланди. Илк дақиқалардан жамоалар ҳужумкорликка зўр беришди. Бунинг натижасида 15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Мартин Боаке боши билан дарвозамизни ишғол қилди. Голдан кейин вакилларимиз катта куч билан олдинга интилишди. Ўз навбатида олмалиқликлар ҳам хавфли ҳужумларни ташкил этишди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Санжар Турсуновнинг зарбаси дарвоза устунига тегди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Норбеков тезкорлик билан чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб бориб зарба йўллади. Тўп барчадан ўтди, бироқ дарвозага кирмади. Тайм якунига қадар уюштирилган ҳужумлар самара келтирмади ва жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли тарзда бошланди. Вакилларимизнинг иккинчи таймни кўтаринки руҳда ўтказишди. Кетма-кет ҳужумлар ниҳоят 73-дақиқада самара келтирди. Захирдан майдонга тушган Андрей Сидоров ҳисобни тенглаштирди. 81-дақиқада меҳмонлар яна олдинга чиқиб олишди. Миржамол Қосимовнинг жарима зарбасидан кейин Абдуллаев тўпни қайтарган эди. Дарвозамиз ёнидаги пала-партишликдан сўнг тўп дарвозамиз тўридан ўрин олди. Гол муаллифи Бобур Йўлдошев бўлди. Орадан икки дақиқа ўтиб, вакиллариз ҳисобни тенглаштиришди. Стандарт вазиятдан кейин Иван Йосович рақиб дарвозасини боши билан ишғол этди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолган вақтда Асадбек Собиржоновнинг зарбаси рақиб дарвозасининг устунига тегиб қайтди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари жуда шиддатли тарзда ўтганига қарамай, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа вакилларимиз “камбек” қилган баҳс жанговар дуранг билан якун топди.
Coca Cola суперлигаси
25-тур
ҚЎҚОН-1912 – АГМК – 2:2 (0:1)
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Александр Давиденко.
Голлар: Андрей Сидоров (72), Иван Йосович (83). – Мартин Боаке (15), Бобур Йўлдошев (81).
“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев, 8. Фарход Бекмуратов, 10. Шоҳназар Норбеков, 13. Сардор Азимов (19. Суҳроб Бердиев – 76), 14. Авазхон Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов (7. Асадбек Собиржонов – 65), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (99. Андрей Сидоров – 65), 23. Александр Мерзляков (3. Бобур Акбаров – 85), 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов – 85).
Захира: 96. Исломжон Абдуллаев, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 18. Анваржон Хожимирзаев.
АГМК: 35. Валижон Раҳимов, 2. Акрамжон Комилов, 4. Миржамол Қосимов, 8. Бобурек Йўлдошев, 10. Ҳусниддин Ғофуров (28. Шоҳруҳ Гадоев – 86), 15. Аббос Отахонов, 17. Санжар Турсунов (11. Мурод Тошматов – 90), 22. Санжар Шоаҳмедов (9. Зафар Полвонов – 76), 23. Йован Жокич, 27. Мартин Боаке (18. Александр Касьян – 76), 77. Дилшод Аҳмадалиев (20. Мирғиёс Сулаймонов – 76).
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 32. Суҳроб Султонов, 5. Дилшод Жўраев, 42. Нодирбек Абдураззоқов.