Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
“НАВБАҲОР” – “ҚЎҚОН-1912” : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

26.11.2021

Coca Cola Суперлигаси 26-тур доирасидан ўрин олган  “Навбаҳор”  – “Қўқон-1912” баҳси 27 ноябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий”  стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 31 бор куч синашишган. 7 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 17 та ўйинда ғалаба қозонган. 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 58-33. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 58 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 28 очкони қўлга киритган.

 

Ушбу жамоаларнинг сўнгги олтита учрашувда қайд этилган натижалари билан танишинг:

01.08.2021 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:2

03.12.2020 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

28.08.2020 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 0:1

01.12.2019 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1

10.03.2019 Навбаҳор – Қўқон-1912 – 1:1

31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:0

 

“Водий дерби”сини Абдурашид Худойберганов бошқариб боради

ЎзПФЛ Coca Cola  суперлигасининг сўнгги турида фаолият олиб борадиган расмий шахслар рўйхатини эълон қилди. Унга Намангандаги “марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувни ёш ва иқтидорли ҳакамлардан бири Абдурашид Худойберганов бошқариб борадиган бўлди. Бунга қадар Худойберганов жамоамиз иштирокидаги битта баҳсда ишлаган. Навоийда бўлиб ўтган , суперлиганинг 15 туридан ўрин олган ва Абдурашид Худойберганов бошқариб борган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс 2-2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган эди.

Coca-Cola Суперлига.

26-тур

27 ноябрь, шанба

НАВБАҲОР – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

 

Бошланиш вақтлари

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашуви, шанба куни Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 15:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 26-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионнинг захира майдонида ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО