Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
МАВСУМНИ ҒАЛАБА БИЛАН ТУГАТДИК (Фото)
the_title()

27.11.2021

Бундан бир неча дақиқа олдин Намангандаги “Марказий” стадионда Coca Cola Суперлигаси 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. “Водий дерби”сида вакилларимиз ажойиб ғалабага эришишди ва бу орқали биринчи даврадаги мағлубият учун реванш олишди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни очишди. Бурчакдан Холмуҳаммедов томондан ошириб берилган тўпни Шоҳназар Норбеков боши билан мезбонлар дарвозасига киритиб рақиблар дарвозасини ишғол этди. Голдан кейин катта куч билан олдинга ташланган майдон эгалари 12-дақиқада мувозанатни тиклашди. Гол муаллифи – Аббос Ғуломов бўлди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа томонидан бир қатор вазиятларга юзага келтирилганига қарамай, танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Айниқса, футболчиларимиз фаолликни оширишди. Бунинг натижасида 53-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Асадбек Собиржоновнинг зарбасини Юсупов қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб Сидоров зарба йўллаб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Муҳаммаданас Ҳасанов бурчак зарбасидан тўғри дарвозани нишонга олиб, супергол муаллифига айланди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Пенальтини эса Найденов аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди. Шу тариқа, футболчиларимиз мавсумни ажойиб ғалаба билан якунлашди.

Coca Cola Суперлига
26-тур
НАВБАҲОР – ҚЎҚОН-1912 – 2:3 (1:1)
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Голлар: Аббос Ғуломов 12, Боян Найденов 90+5 пенальти. – Шоҳназар Норбеков 5, Андрей Сидоров 54, Муҳаммаданас Ҳасанов 60.
“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 7.Азим Аҳмедов, 8.Сардор Теляков, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 70.Аббос Ғуломов, 88.Боян Найденов, 95. Забиҳилло Ўринбоев.
Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 9.Иван Соловьев, 14.Коста Гутинер, 20.Иброҳим Ғанихонов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 28.Илҳом Алижонов, 33.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 67.Тохир Рафаэлов, 77.Ҳусайн Эргашбоев.
“Қўқон-1912”: 1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобур Акбаров, 7.Асадбек Собиржонов, 8.Фарҳод Бекмуротов, 10.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 55), 14.Авазхон Маматхўжаев, 23.Александр Мерзляков, 70.Мурод Холмуҳаммедов, 91.Якуба Бамба, 99.Андрей Сидоров (11.Мўмин Мелиев, 61).
Захира: 96.Ислом Абдуллаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 18.Анвар Хожимирзаев, 19.Суҳроб Бердиев.

photo_2021-11-27_21-43-55

photo_2021-11-27_21-44-00

photo_2021-11-27_21-45-02

photo_2021-11-27_21-45-07

photo_2021-11-27_21-45-52

photo_2021-11-27_21-46-09

photo_2021-11-27_21-46-23

photo_2021-11-27_21-46-31

photo_2021-11-27_21-46-36

photo_2021-11-27_21-46-49

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО