Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
2021 йилги мавсум якунлари, тарихий натижалар
the_title()

29.11.2021

Мана ҳаш-паш дегунча 2021 йилги футбол мавсуми ҳам ўз якунига етди. Барча жамоалар ўз ҳаракатларига яраша турнир жадвалида ўринларига эга бўлишди.  Кимдур олдига қўйган вазифани бажарди, кимдур бажара олмади. Футбол шуниси билан қизиқ. Кутилмаган натижалар, аламли мағлубиятлар ва ҳис-ҳаяжонга бой  қувончли ғалабалар. Футбол буларнинг  барчаси билан гўзал.
“Қўқон-1912” жамоаси ҳам ўтган мавсумни баҳоли қудрат  ўтказди. “Шунқорлар” ўтган мавсум суперлига ўйинларида  9 ғалаба, 9 дуранг ва 8 та ўйинда мағлубият қайди этишди. Тўплар нисбати 37-36 , жамғарилган очколар сони 36 та ва турнир жадвалида 8 ўрин қўлга киритилди. Сафардаги ўйинларда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 21 та очко ишлашди ва бу борада “Пахтакор”дан кейин 2-ўриндаги натижани  қайд этишди.  Тўғри жамоамиз  ўз олдига қўйган вазифани қайсидур маънода  уддалай олмагандур, бироқ футболчиларимиз бу йилги мавсумни ёмон ўтказишди дея олмаймиз.  “Шунқорлар” ўтган мавсум давомида бир нечта тарихий натжаларни янгилай олишди.  Масалан бу йил суперлигадаги энг кўп “голли серия” (18 ўйин)  Ашурматов шогирдларига тегишли бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси  сўнгги бор,  2-май 2021 йил куни , 8-турда Тошкентда “Пахтакор” дарвозасига йўл топа олишмаган. Шундан сўнг ўтган барча ўйинларда футболчиларимиз рақиблар дарвозасига гол киритишни уддалашди. Суперлиганинг  19-тур учрашувини Бекобод шаҳрида “Металлург” жамоасига қарши ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси, Иван Йосовичнинг голи эвазига  0-1 ҳисобида ғалаба қозонди.  Бу ғалаба тарихий ғалаба эди . Бекободда сўнги марта Қўқонлик футболчилар 2002 йил 23-март куни, олий лиганинг 2 тур  ўйинида  0-2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.  Шунингдек  Coca Cola суперлигаси 21-туридан ўрин олган “Пахтакор” жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйинда 4-2 ҳисобида ғалаба қозонган футболчиларимиз, “Пахтакор”га қарши  Ўзбекистон чемпионати ўйинларидаги  18 йиллик ғалабасиз  ўйинлар қора анъанасига барҳам беришди.  Қолверса “Пахтакор” дарвозасига сўнгги йилларда ҳеч қайси жамоа 4 та гол кирита олмаган. Шунингдек сўнги турда Наманганда “Навбаҳор” жамоаси устидан 2-3 ҳисобида ғалаба қозонган футболчиларимиз яна бир ҳеч қайси жамоа футболчилари амалга ошира олмаган вазифани уддалай олишди, яъни бу мавсумда ҳеч бир жамоа Ўткир Юсупов дарвозасига бир ўйинда 3 та гол кирита олмаган эди. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак Қўқонлик футболчилар мавсум давомида ўз мухлисларига кўплаб қувончли ва  ҳаяжонли дақиқаларни тақдим эта олишди.
Бугундан бошлаб жамоамиз футболчилари қайд этган  статистик маълумотлар билан сиз азиз мухлисларни таништириб  борамиз. Бизни кузатиб боринг.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1QO'QON-1912510
1Xorazm510
3Mash'al59
4Buxoro59
5Aral57
6Sho'rtan55
7Olimpik Mobiuz54
8Do'stlik50
U-21 биринчилиги
#КлубЎО