Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Суперлига-2021 якунлари. Ким қанча гол урди?
the_title()

30.11.2021

Эътиборингизга “Қўқон-1912” жамоасининг бу йилги мавсумдаги статистик маълумотларини тақдим этишни бошлаймиз.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “шунқорлар” Coca Cola суперлигасининг ўтган мавсумида рақиблар дарвозасига 37 та гол киритишди ва ўз  дарвозаларидан 36 та тўп олиб чиқишди. Киритилган 37 голдан биттаси автогол сифатида қайд этилган. “Навбаҳор” жамоасига қарши Яйпандаги стадионда бўлиб ўтган учрашувда Мурод Холмуҳаммедов йўллаган зарба рақиб ҳимоячиси Игорь Голбанга тегиб “Навбаҳор” дарвозасидан ўрин олган. Мазкур гол Игорь Голбан номига автогол тарзида ёзилган. Қолган 36 та голни эса жамоамизнинг 12 нафар футболчиси киритган. Шунингдек футболчиларимиз Ўзбекистон кубоги мусобақасида ҳам рақиблар дарвозасига 4 та гол киритишни уддасидан чиқишди. Ортда қолган футбол мавсумида жамоамиз сафида энг кўп гол киритган футболчи, ҳимоя чизиғи вакили, сербиялик легионеримиз Иван Йосович бўлди. Йосович суперлига ўйинларида 5 марта , кубок баҳсларида эса 1 марта рақибларимиз дарвозасига гол киритган.  Қуйида ўтган мавсум суперлига ва кубок ўйинларида гол урган футболчиларимиз рўйхатини тақдим қиламиз.
Суперлига                          Кубок баҳслари
1. Иван Йосович                                   5                                          1
2.Муҳаммаданас Хасанов                  5
3. Сардор Азимов                                 5
4.Шоҳназар Норбеков                         4                                         1
5.Мўмин Мелиев                                  4
6. Андрей Сидоров                               4
7. Мурод Холмуҳаммедов                 3
8. Якуба Бамба                                      3
9. Славко Лукич                                    1
10.Анвар Хожимирзаев                       1
11.Ойбек Рустамов                               1
12. Игорь Голбан  (автогол)               1
13. Хамидилло Абдухамидов                                                        2

Жами:                                                  37та                                     4 та

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО