Ўзбекистон футболи
Жаҳон футболи
Фарғона футболи
FC Qo'qon

Создайте свою визитку
Янги мавсумга тайёргарлик 20-декабрдан бошланади
the_title()

01.12.2021

Наманганда бўлиб ўтган “Навбаҳор”га қарши баҳсдан сўнг “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари таътилга чиқишди. Узоқ давом этган мавсумдан сўнг жамоа футболчилари оила даврасида ҳордиқ чиқарадилар.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мавсумга тайёргарлик режасини ишлаб чиқишган. Режага кўра жамоа аъзолари тайёргарликнинг 1-босқичини 20 декабрь кунидан бошлашади. 20 декабрда барча футболчилар Қўқонда тўпланишади ҳамда машғулотларда иштирок этишади. Дастлабки йиғин 28-декабрь кунига қадар  давом этади. Шундан сўнг жамоа аъзолари бир дастурхон атрофида янги йил байрамини ўтказишади. Янги йил арафасида футболчиларга яна  қисқа муддатли таътил берилади. “Шунқорлар”нинг янги, 2022-йилдаги дастлабки йиғини 4-январь кунидан Тошкент шаҳрида бошланади.

Умуман янги мавсумга тайёргарлик режалари қандай? Таркибда бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ва бошқа кўпчилик мухлисларимизни қизиқтирган саволларга яқин кунларда жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан суҳбат уюштиришни режа қилганмиз. Барчангизга яхши кайфият тилаймиз ва бизни кузатишда давом этасиз деб умид қиламиз!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro24
1Mash'al24
3Xorazm13
4Aral23
5Sho'rtan11
6QO'QON-191221
7Do'stlik10
7Olympic Mobiuz10
U-21 биринчилиги
#КлубЎО