“Қўқон-1912” ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишни бошлади
the_title()

10.12.2021

Мана бир неча йилдирки “Қўқон-1912” жамоаси Қўқон шаҳри ва атроф туманлардаги иқтидорли ёш футболчиларни ўз сафига қўшиб, янги-янги иқтидорларни кашф қилиб келмоқда.

Ҳар йили “Сиз Қўқон-1912 жамоасида ўйнашни ҳоҳлайсизми?” деб номланган кичик турнир ўтказиб , ёш футболчиларга ўзларини кўрсатиш имкони тақдим қилинади. Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоасининг 18 ёшгача бўлган жамоаси сафида кўплаб ёш футболчилар ўзларини яхши томонлама кўрсата олишди ҳамда асосий таркиб мураббийларининг эътиборларини ўзларига қарата олишди. “Қўқон-1912”U18 таркибининг бир нечта аъзолари U21 жамоамиз таркибида ҳам мунтазам майдонга тушиб келишди. 18 ёшли Аюбхон Исақов эса асосий таркиб билан машғулотларда иштирок этди ҳамда ўртоқлик ўйинларида асосий таркибимизда ўзининг дебют ўйинларини ҳам ўтказишга улгурди. Келаётган мавсумда U18 жамоасининг кўплаб футболчилари “Қўқон-1912” U21 жамоасига ҳамда асосий таркибимизга жалб қилинади.
“Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штаби янги мавсумга ёш футболчиларни таркибга жалб қилиш мақсадида кичик турнир ташкил қилишди. Бу мусобақада асосан 2004-2005 йилларда таваллуд топган футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Турнир  давомида ўзини кўрсатган футболчилар “Қўқон-1912”U18 жамоаси сафига жалб қилинади. Турнирда  Қўқон шаҳридан , Учкўприк тумани ва Марғилон шаҳридан келган жамоалар иштирок этишмоқда. Бугун Қўқондаги 2-БЎСМ  стадионида иккита ўйин бўлиб ўтди. Дастлаб Учкўприклик ёш футболчилар Қўқон шаҳридаги миллий гвардия тарбияланувчилари билан куч синашишди. Кейин эса Қўқон ҳамда Марғилон шаҳридан келган ёш футболчилар майдонда куч синашдилар. Бу ўйинларда қайд этилган натижалар муҳим эмас, муҳими мураббийларимиз бир нечта ёш футболчиларнинг исм-фамилияларини  ён дафтарларига ёзиб олдилар. Эртага ва индин ҳам турнир давом этади.
Шу ўринда барча футболчиларга “Қўқон-1912” жамоасининг эшиклари доим очиқ эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз. Кимнингдур фарзандида футбол ўйнаш учун таланти бор бўлса ёки ўзида катта футболда ўйнаб кетишга ишонч ва иштиёқи баланд бўлган ёш футболчилар бўлса,  бемалол келиб жамоамиз мураббийларига учрашиб ўзини синаб кўриши мумкин. “Қўқон-1912” жамоасининг ёшлар таркиби ҳам худди асосий таркиб сингари 20-декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарликни бошлашади. Машғулотлар Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда олиб борилади. Жамоамизда ўйнашни ҳоҳлаган ёш талантлар бўлса 20-декабрдан бошланадиган машғулотларда келиб мураббийларимиз кўригидан ўтишлари мумкин бўлади. Албатта машғулотлар ва назорат ўйинларида ўзларини кўрсатган футболчилар жамоа таркибига жалб қилинади.
Қуйида 2-БЎСМ стадионида бугун бўлиб ўтган учрашувдан олинган суратларни томоша қилинг.

DSC_7261 копия

DSC_7264 копия

DSC_7275 копия

DSC_7314 копия

DSC_7333 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО