26.12.2021
“Қўқон-1912” жамоасининг Сербиялик марказий ҳимоячиси Иван Йосович яна икки мавсумни Қўқонда ўтказадиган бўлди.
Жамоа раҳбарияти тажрибали марказий ҳимоячи билан 2023 йилнинг сўнггига қадар шартнома имзолади.
Иван Йосович ўтган 2021 йилги футбол мавсумида ҳимоячи бўлишига қарамасдан суперлига ўйинларида рақиблар дарвозасини 5 марта , Ўзбекистон кубоги баҳсларида 1 марта ишғол қилиб жамоа тўпурарига айланди. Шунингдек Иван 2 та ўйинда голли узатмани амалга оширган.