Маросимда “Қўқон-1912” жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишди. Тадбирда “Қўқон-1912” матбуот хизмати ҳам тақдирланди. Эътироф учун, эътибор учун ПФЛга катта раҳмат !
Камтарона меҳнатимиз эътироф этилганидан хурсандмиз. Бу эътибор бизнинг келгусидаги фаолиятимизга катта мотивация беради. Келгуси мавсумда янада кўпроқ меҳнат қилишга ундайди. Энди янада юксак марраларни кўзлаб, мухлисларимиз учун икки ҳисса кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламиз !