26.12.2021
“Қўқон-1912” жамоаси келажакда ўзбек футболининг ёрқин юлдузига айланиши кутилаётган ёш иқтидор эгаси билан шартнома имзолади. Комилов Муроджон 2005 йилда туғилган , Фарғона футбол мактаби тарбияланувчи бўлиб, сўнгги икки йилда Чиғатой футбол мактабида футбол сир-асрорларни ўрганиб келаётган эди. Муроджон 2005 йилда туғилган футболчилар ўртасида сўнгги йилларда ўтказилган республика биринчиликларининг энг яхши ҳужумчиси бўлиб келмоқда. Ўзининг ёрқин ўйинлари билан мутахассислар эътиборига тушган ёш ҳужумчи Ўзбекистон U15 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мамлакатимизнинг етакчи жамоалари ёш иқтидор эгасини ўз сафида кўришни ҳоҳлашган эди. Республикамизнинг кўзга кўринган футбол мутахассислари Муроджон Комиловга Ўзбекистоннинг келажакдаги “Месси”си деб баҳо беришмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси Муроджон Комилов билан 2026-йилга қадар шартнома имзолади. Азиз мухлисларимиздан Муроджон Комилов исмини эслаб қолишларини сўраймиз. Келажакда бу футболчидан умидларимиз катта. Муроджонга жамоамиздаги профессионал фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз !