Муҳаммаданас Хасанов “Қўқон-1912″ни тарк этди
the_title()

04.01.2022

Қўқон футболи тарбияланувчиси бўлган Муҳаммаданас Хасанов жамоа билан шартномаси якунига етганлиги сабабли, ўзини бошқа клубда синаб кўришни ихтиёр қилди. Таъкидлаш лозимки жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби футболчини жамоамизда олиб колиш учун барча ҳаракатларни амалга оширишди. Иқтидорли ярим ҳимоячимизга Тошкентнинг “Локомотив” клубидан ҳам томонлама манфаатли таклиф бўлди. Муҳаммаданас янги футбол мавсумини “темирйўлчилар” сафида бошлашга қарор қилди. Муҳаммаданас Хасанов 2015 йилдан буён жамоамизнинг ўринбосарлар ва асосий таркибида кўплаб яхши ўйинларни ўтказди. Ўринбосарлар таркибида Муҳсин Низомиддинов қўл остида Ўзбекистон биринчилигининг бронза медалларини қўлга киритган. Жамоамизда ишлаган кўплаб мураббийлар билан бирга ишлаган Хасанов , ўтган мавсум Ашурматов мураббийлигида ўзининг энг ёрқин мавсумини ўтказди. 1996 йилда туғилган футболчи ўтган мавсум жамоамиз сафида 26 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 марта ишғол қилди ҳамда 3 та голли пасни амалга оширди.

“Қўқон-1912” жамоаси Муҳаммаданас Хасановнинг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилайди

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Buxoro1121
2Mash'al1120
3Aral1119
4QO'QON-19121118
5Sho'rtan1118
6Xorazm1111
7Olimpik Mobiuz119
8Do'stlik114
U-21 биринчилиги
#КлубЎО